uz_mrk_text_reg/12/13.txt

1 line
1012 B
Plaintext

\v 13 Сўнг Исони сўзидан тутиш учун, Унинг олдига баъзи фарзийлар ва ҳиродчиларни юбордилар. \v 14 Улар эса келиб, Унга: “Устоз, биз Сенинг адолатли эканлигингни ва бирор кишига ёқишга ҳаракат қилмаслигингни биламиз. Чунки Сен ҳеч кимга юз-хотирчилик қилмайсан, балки Худонинг йўлини ҳақиқатда ўргатасан. Императорга солиқ тўлаш биз учун жоизми ёки йўқми? Биз солиқ тўлайликми ёки тўлмайликми?”- дедилар. \v 15 Аммо Исо уларнинг иккиюзламачиликларини билиб, уларга: “Нима учун Мени васвасага соляпсизлар? Менга бир динор олиб келинглар, Мен уни кўрай”,- деди.