1 line
759 B
Plaintext
1 line
759 B
Plaintext
\v 1 Улар Йерусалимга, Бейт-Фагея ва Бейт-Аниага, Зайтун тоғига яқинлашганларида, Исо шогирдларидан иккитасини юбориб, \v 2 уларга деди: “Тўғри рўпарангиздаги қишлоққа боринглар. Унга кирганингиздан боғлаб қўйилган, ҳали ҳеч ким минмаган хўтикни кўрасизлар. Уни ечиб, олиб келинглар. \v 3 Агар бирор киши сизларга: Сизлар нима қиляпсизлар?- деса, унда: Бу Раббийга керак, кейин дарров ортига қайтариб жўнатади,- денглар”. |