1 line
712 B
Plaintext
1 line
712 B
Plaintext
\v 46 Сўнгра улар Йерихога келдилар. Исо Ўз шогирдлари ва кўпчилик халқ билан Йериходан чиқаётганида, Тимайнинг ўғли, кўр Бартимай йўл четида садақа сўраб ўтирар эди. \v 47 Бу Нозарий Исо эканини эшитиб, у: “Эй, Довуднинг Ўғли, Исо! Менга шафқат қил”,- деб қичқира бошлади. \v 48 Кўплар уни жим бўлишга мажбур қилар эдилар. Аммо у янада кўпроқ қичқира бошлади: “Эй, Довуднинг Ўғли! Менга шафқат қил!” |