1 line
929 B
Plaintext
1 line
929 B
Plaintext
\v 32 Улар Йерусалимга борадиган йўлда кетаётган эдилар. Исо шогирдларнинг олдида борар эди. Улар эса Унинг ортидан бораётиб, ҳайратда ва даҳшатда эдилар. Исо ўн икки шогирдини яна чақириб, Ўзи билан нима содир бўлишини уларга айта бошлади: \v 33 ”Мана, биз Йерусалимга боряпмиз. Инсон Ўғли олий руҳонийлар ҳамда уламоларга топширилади. Улар Уни ўлимга ҳукм қилиб, мажусийларнинг қўлига топширадилар. \v 34 Уни ҳақорат қиладилар ва калтаклайдилар. Унга тупурадилар ва Уни ўлдирадилар. У эса учинчи куни тирилади”. |