1 line
628 B
Plaintext
1 line
628 B
Plaintext
\v 30 Кейинчалик улар у ердан чиқиб, Галиле орқали ўтдилар. Исо эса буни ҳеч ким билиб қолишини хоҳламас эди. \v 31 Зеро Ўз шогирдларига таълим бериб, уларга: “Инсон Ўғли одамларнинг қўлига топширилади ва Уни ўлдиришади, ўлдирилганидан кейин учинчи куни тирилади”,- деб айтар эди. \v 32 Аммо улар бу сўзларни тушунмадилар, Ундан сўрашга эса қўрқдилар. |