1 line
826 B
Plaintext
1 line
826 B
Plaintext
\v 1 Ўша кунларда яна жуда кўп халқ тўпланган эди. Ейишга ҳеч нарсалари бўлмагани учун Исо Ўзининг шогирдларини чақириб, уларга деди: \v 2 ”Халққа ачиняпман, чунки улар уч кундан буён Мен билан бирга, ейишга эса ҳеч нарсалари йўқ. \v 3 Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тойишади, чунки уларнинг баъзилари узоқдан келишган”. \v 4 Шогирдлари Унга: “Уларни тўйдириш учун бу саҳрода ким қаердан нон топа оларди?”- деб жавоб бердилар. |