1 line
683 B
Plaintext
1 line
683 B
Plaintext
\v 17 Исо халқни қолдириб, уйга кирганида, Унинг шогирдлари Ундан масал ҳақида сўрадилар. \v 18 У эса уларга: “Наҳот сизлар ҳам шунчалик бефаҳмсизлар?- деди,- Ташқаридан одамнинг ичига кирган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмаслигини наҳот тушунмасангизлар? \v 19 Чунки бу нарсалар унинг юрагига эмас, балки қорнига киради ва ташқарига чиқиб кетади”. Шу билан ҳамма таомлар тозаланади. |