1 line
763 B
Plaintext
1 line
763 B
Plaintext
\v 8 Аёллар эса буюк қувонч ва қўрқув билан қабрдан шошилиб чиқиб, Унинг шогирдларига хабар бергани югуриб кетдилар. \v 9 Улар шогирдларга хабар етказгани кетаётганларида, мана, Исо уларни учратиб: “Қувонинглар!”- деди. Улар яқинлашиб, Исонинг оёқларидан қучоқлаб, Унга сажда қилдилар. \v 10 Шунда Исо уларга: “Қўрқманглар, бориб Менинг биродарларимга Галилега боришларини айтинглар. Ўша ерда улар Мени кўрадилар”,- деди. |