uz_mat_text_reg/26/55.txt

1 line
698 B
Plaintext

\v 55 Шу пайт Исо халққа деди: “Сизлар Мени қўлга олиш учун худди қароқчининг олдига чиққандек, қилич ва таёқ билан қуролланиб чиқибсизлар, бироқ Мен маъбадда таълим бериб, ҳар куни сизлар билан бирга ўтирар эдим, сизлар эса Мени қўлга олмас эдингизлар. \v 56 Бироқ буларнинг ҳаммаси пайғамбарларнинг ёзувлари бажо бўлиши учун содир бўлди”. Шунда ҳамма шогирдлари Уни ташлаб, қочдилар.