1 line
639 B
Plaintext
1 line
639 B
Plaintext
\v 27 Сўнг косани олиб, миннатдорчилик билдирди ва уни уларга узатиб, шундай деди: “Бундан ҳаммаларингиз ичинглар. \v 28 Чунки бу – кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкилаётган Янги Аҳддаги Менинг Қонимдир. \v 29 Сизларга айтаманки, бундан буён то Отамнинг Шоҳлигида сизлар билан биргаликда янгисини ичмагунимча, Мен узум ҳосилидан бошқа ичмайман”. |