1 line
1.3 KiB
Plaintext
1 line
1.3 KiB
Plaintext
\v 13 Эй, уламолару фарзийлар, иккиюзламачилар, сизларнинг ҳолингизга вой! Чунки сизлар одамларга Осмон Шоҳлигини бекитиб қўйяпсизлар. Ўзларингиз ҳам унга кирмаяпсизлар ва кирмоқчи бўлганларга ҳам йўл қўймаяпсизлар. \v 14 Эй, уламолару фарзийлар, иккиюзламачилар, сизларнинг ҳолингизга вой! Чунки сизлар беваларнинг уйларини еб битиряпсизлар ва иккиюзламачилик билан узоқ ибодат қиляпсизлар. Шунинг учун маҳкумлигингиз оғирроқ бўлади. \v 15 Эй, уламолару фарзийлар, иккиюзламачилар, сизларнинг ҳолингизга вой! Чунки сизлар, ҳеч бўлмаса, бир кишини динингизга ўгириш учун денгиз ва қуруқликни кезяпсизлар. Бу содир бўлганида эса, уни ўзларингиздан икки баробар ёмонроқ жаҳаннам ўғлига айлантиряпсизлар. |