uz_mat_text_reg/18/01.txt

1 line
549 B
Plaintext

\v 1 Ўша вақтда шогирдлар Исонинг олдига келиб, Ундан: “Осмон Шоҳлигида энг каттаси ким бўлади?”- деб сўрадилар. \v 2 Исо бир болани чақириб, уни уларнинг ўртасига қўйди \v 3 ва уларга деди: “Сизларга ростини айтаманки, агарда ўзгармасангизлар ва боладек бўлмасангизлар, Осмон Шоҳлигига кира олмайсизлар.