uz_mat_text_reg/06/25.txt

1 line
706 B
Plaintext

\v 25 Шунинг учун Мен сизларга айтаман: Нима еймиз, нима ичамиз,- деб жонингиз учун хавотирланманглар. Шунингдек: Нима киямиз,- деб танангиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан ва тана кийимдан каттароқ эмасми? \v 26 Самовий қушларга қаранглар: улар на экадилар, на ўрадилар, на омборларда ғамлайдилар, аммо Осмондаги Отангиз уларни боқади. Сизлар улардан нақадар афзалроқ эмасмисизлар?