1 line
611 B
Plaintext
1 line
611 B
Plaintext
\v 1 Подшоҳ Ҳирод даврида Исо Яҳудиядаги Бейт-Леҳем шаҳрида туғилганидан кейин, шарқдан Йерусалимга мунажжимлар келиб, дейишди: \v 2 ”Яҳудийларнинг туғилган Подшоҳи қаерда? Зеро биз шарқда Унинг юлдузини кўрдик ва Унга сажда қилиш учун келдик”. \v 3 Подшоҳ Ҳирод буни эшитиб, ўзи ҳам, у билан бирга бутун Йерусалим ҳам безовталаниб кетди. |