uz_luk_text_reg/20/45.txt

1 line
641 B
Plaintext

\v 45 Сўнг бутун халқ Уни тинглаб турганида, Исо шогирдларига деди: \v 46 “Узун кийимлар кийиб юришни, бозор майдонида олқиш олишни, синагогаларда юқори ўринда ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яхши кўрадиган уламолардан эҳтиёт бўлинглар! \v 47 Улар беваларнинг уй-жойларини шилиб, риёкорлик билан узоқ ибодат қиладилар. Улар оғирроқ ҳукмга дучор бўладилар”.