1 line
646 B
Plaintext
1 line
646 B
Plaintext
\v 20 Шунда Исо улардан: “Сизларчи, Мени ким, деб ҳисоблайсизлар?”- деб сўради. Петъёр эса жавоб бериб: “Сен – Худонинг Масиҳисан!”- деди. \v 21 Лекин Исо буларни ҳеч кимга айтмасликни уларга қатъий буюриб деди: \v 22 “Инсон Ўғли кўп азоб чекиши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ҳамда уламолар томонидан рад қилиниши ва ўлдирилиши, учинчи куни эса тирилиши керак”. |