1 line
1016 B
Plaintext
1 line
1016 B
Plaintext
\v 12 Кун эса кечга оғиб борар эди. Ўн икки шогирди Исонинг олдига келиб, Унга: “Халқнинг кетишига рухсат бер, токи улар атрофдаги овулу қишлоқларга бориб озиқ-овқатларини топишсин ва тунашсин. Чунки биз бу ерда саҳро жойдамиз”,- дедилар. \v 13 Лекин Исо уларга: “Сизлар уларга овқат беринглар!”- деб айтди. Улар эса: “Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ-ку. Бориб ҳамма одамга овқат сотиб олайликми?”- дедилар. \v 14 Чунки у ерда тахминан беш мингта эркак бор эди. Аммо Исо Ўз шогирдларига: “Уларни ҳар қаторга элликтадан қилиб ўтқазинглар”,- деди. |