uz_luk_text_reg/08/22.txt

1 line
496 B
Plaintext

\v 22 Бир куни Исо Ўз шогирдлари билан қайиққа тушиб, уларга: “Кўлнинг нариги томонига сузиб ўтайлик”,- деди ва улар жўнаб кетдилар. \v 23 Улар сузиб кетаётганларида, Исо ухлаб қолди. Кўлда кучли шамол кўтарилди. Қайиқ сувга тўлаётгани учун улар хавфли аҳволга тушиб қолдилар.