1 line
774 B
Plaintext
1 line
774 B
Plaintext
\v 36 Фарзийлардан бири Исони ўзи билан бирга таом ейишга таклиф қилди. У фарзийнинг уйига кириб, дастурхон олдида ёнбошлади. \v 37 Шунда ўша шаҳардан бўлган бир гуноҳкор аёл Исонинг фарзий уйида ўтирганини билиб, бир ганч идишда атир мой олиб келди. \v 38 У Исонинг орқасида, оёқлари олдида турганича йиғлаб, кўз ёшлари билан Унинг оёқларини ҳўллаб, ўз сочлари билан арта бошлади. Сўнг Унинг оёқларини ўпиб, атир мой сурта бошлади. |