1 line
932 B
Plaintext
1 line
932 B
Plaintext
\v 6 Шунда Исо улар билан бирга кетди. У уйдан унчалик узоқда бўлмаганида, юзбоши Исога хабар бериш учун дўстларини Унинг олдига юборди: “Ҳазратим, овора бўлма! Томимнинг остига киришингга муносиб эмасман. \v 7 Шунингдек, Сенинг олдингга боришга ҳам муносиб эмасман. Лекин бир сўз айтгин ва хизматкорим соғайиб кетади. \v 8 Чунки мен ҳам ҳокимият остидаги одамман, менинг қўл остимда ҳам аскарларим бор. Бирисига “бор” десам, боради, бошқасига “кел” десам, келади, менинг хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади”. |