1 line
781 B
Plaintext
1 line
781 B
Plaintext
\v 29 Сўнг Леви ўз уйида Исонинг шарафига катта зиёфат берди. Улар билан бирга ёнбошлаган кўп солиқчилар ва бошқа кишилар ҳам бор эди. \v 30 Лекин уламолар ва фарзийлар нолиб, Исонинг шогирдларига: “Нега сизлар солиқчилару гуноҳкорлар билан еб-ичяпсизлар?”- дедилар. \v 31 Исо эса уларга жавобан деди: “Соғлар эмас, балки беморлар шифокорга муҳтождирлар. \v 32 Мен ҳақ кишиларни эмас, балки гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман”. |