1 line
892 B
Plaintext
1 line
892 B
Plaintext
\v 8 Шимўн Петъёр буни кўриб, Исонинг оёқларига тиз чўкиб деди: “Ҳазрат! Менинг ёнимдан кет, чунки мен гуноҳкор одамман”. \v 9 Чунки бундай кўп тутган балиқ овидан унинг ўзи ҳамда у билан бирга бўлганларнинг ҳаммаси ваҳимага тушган эди. \v 10 Шимўннинг шериклари Забадийнинг ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам бундан ваҳимага тушган эдилар. Исо эса Шимўнга: “Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан”, - деди. \v 11 Улар иккита қайиқни қирғоққа чиқардилар ва ҳамма нарсани қолдириб, Исога эргашдилар. |