1 line
889 B
Plaintext
1 line
889 B
Plaintext
\v 35 Агар сенинг биродаринг камбағаллашиб, оғир аҳволга тушиб қолса, унда у мусофир бўладими ёки кўчманчими, уни қўллаб-қувватлагин ва у сен билан бирга яшасин. \v 36 Ундан фоиз ёки устама олмагин, аммо ўз Худойингдан қўрққин, токи биродаринг сен билан бирга яшасин. \v 37 Кумушингни унга фоизга берма, озиқ-овқатни унга устама олиш учун берма. \v 38 Зеро Мен сизларнинг Худойингиз бўлиш учун ва сизларга Канъан ерини бериш учун сизларни Миср еридан олиб чиққан сизларнинг Раббий Худойингизман. |