1 line
702 B
Plaintext
1 line
702 B
Plaintext
\v 21 Агар руҳоний теридаги туклар оқармаганини ва доғ тери сатҳидан чуқур эмаслигини кўрса, боз устига, у қизарган тусга кирган бўлса, унда руҳоний уни етти кунга ёлғизлатиб қўяди. \v 22 Агар доғ тери бўйлаб жуда тарқалса, руҳоний уни нопок, деб эълон қилади: бу – ярадир. \v 23 Агар доғ ўз жойида қолиб тарқалмаса, унда бу йирингли яранинг яллиғланишидир ва руҳоний уни пок, деб эълон қилади. |