uz_lev_text_reg/02/11.txt

1 line
839 B
Plaintext

\v 11 Раббийга келтираётган нон бағишловидан ҳеч бирини ачитқили қилманглар, зеро Раббийга қурбонлик сифатида ачитқини ҳам, асални ҳам оловда ёндиришингиз мумкин эмас. \v 12 Уларни бошланғич бағишлови сифатида Раббийга келтиринглар, аммо ёқимли хушбўй ҳид сифатида қурбонгоҳда ёндиришингиз мумкин эмас. \v 13 Ҳар қандай нон бағишловингни туз билан тузла ва қурбонликларингни Худойингнинг аҳдининг тузисиз қолдирма. Ҳар қандай бағишловинг билан тузни олиб кел.