1 line
969 B
Plaintext
1 line
969 B
Plaintext
\v 1 Агар кимдир Раббийга нон бағишлови қурбонлигини келтирмоқчи бўлса, унда буғдой унини олиб келсин ва унга мой қуйиб, устига ладан қўйсин. \v 2 Сўнгра уни Аҳарўннинг ўғиллари руҳонийларга олиб келсин. Руҳоний қўлини тўлдириб, мой қўшилган унни ладаннинг ҳаммаси билан бирга олсин ва буларни хотира учун қурбонгоҳда ёқиб юборсин. Бу ― Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида қурбонликдир. \v 3 Нон бағишловидан ортгани эса Аҳарўн ва унинг ўғилларига қолсин. Бу ― Раббийнинг қурбонликларидан бўлган буюк муқаддасворликдир. |