\v 19 Агарда тинчлик қурбонлигининг гўшти бирор нопок нарсага тегиб кетса, унда уни ейиш мумкин эмас, уни оловда ёндириб юбориш керак. Тоза гўштни эса ҳар бир пок одам ейиши мумкин. \v 20 Кимки ўзи нопок бўлиб, Раббийнинг тинчлик қурбонлигининг гўштини еса, унда ўша одам ўз халқининг орасидан қириб ташланади.