uz_jud_text_reg/01/12.txt

1 line
778 B
Plaintext

\v 12 Бундайлар сизларнинг севги зиёфатларингизда васваса бўлиб, сизлар билан бирга таом ейдилар ва ўзларини қўрқмай тўйдирадилар. Улар — шамол ҳайдайдиган сувсиз булутлардир. Улар — мева тугмаган, икки марта ўлган, илдизи билан юлиб ташланган кузги дарахтлардир. \v 13 Улар — ўз шармандаликлари билан денгизнинг кўпирадиган жўшқин тўлқинларидир. Улар — абадий зулмат қоронғилиги учун тайёрлаб қўйилган адашган юлдузлардир.