uz_jud_text_reg/01/14.txt

1 line
1.0 KiB
Plaintext
Raw Normal View History

\v 14 Одам-Атодан кейин еттинчи авлодда бўлган Энўх ҳам улар ҳақида башорат қилиб, шундай деган: “Мана, Раббий Ўзининг сон-саноқсиз муқаддаслари билан келяпти. \v 15 У барча одамзод устидан ҳукм қилади. Бетавфиқликда қилган барча бетавфиқ ишларига ва гуноҳкорларнинг Худога қарши айтган барча бетавфиқ қўполликларига нисбатан У барча бетавфиқ одамларни фош қилади”. \v 16 Бу — норозилик билдирувчилар, ўз ҳирслари бўйича ҳаракат қиладиган ўз тақдиридан нолувчилардир. Уларнинг оғизлари баландпарвоз гаплар гапирадилар, улар ўз манфаатларини кўзлаб, хушомад қиладилар.