uz_jos_text_reg/10/24.txt

1 line
827 B
Plaintext

\v 24 Ушбу подшоҳларни Йешуанинг олдига олиб чиққанларида, Йешуа барча исроилликларни чақириб, ўзи билан бирга юрадиган жангчиларнинг қўмондонларига деди: “Яқин келинглар, ушбу подшоҳларнинг бўйнига оёқларингизни қўйинглар”. Улар келиб, оёқларини уларнинг бўйниларига қўйдилар. \v 25 Йешуа уларга: “Қўрқманглар ва даҳшатга тушманглар, кучли ва жасур бўлинглар. Чунки Раббий сиз жанг қиладиган сизларнинг барча душманларингизни шундай қилади,”- деди.