uz_jos_text_reg/06/12.txt

1 line
1.1 KiB
Plaintext

\v 12 Раббийнинг Аҳд Киботи олдидан қўчқорнинг шохидан қилинган еттита бурғуни кўтариб юрувчи етти нафар руҳоний юриб бурғу чалдилар, қуролланганлар эса улардан олдинда юрдилар. Орқадан келаётганлар Раббийнинг Аҳд Киботи ортидан эргашдилар ва юриб бурғу чалдилар. \v 13 Шу тарзда, улар иккинчи куни ҳам шаҳар атрофини бир маротаба айланиб чиқдилар ва қароргоҳга қайтиб келдилар. Улар олти кун шундай қилдилар. \v 14 Еттинчи куни эрталаб, тонг отиши билан турдилар ва худди шу тарзда шаҳар атрофини етти маротаба айланиб чиқдилар. Улар фақатгина шу куни шаҳар атрофини етти маротаба айланиб чиқдилар.