1 line
1.0 KiB
Plaintext
1 line
1.0 KiB
Plaintext
\v 14 Сизларнинг хотинларингиз, болаларингиз, чорваларингиз Мусо сизларга Йорданнинг бу томонида берган ерда қолсинлар. Сизлар, жанг қилишга қодир бўлганларнинг барчаси эса қуролланиб, биродарларингизнинг олдида боринглар ва уларга ёрдам беринглар, \v 15 Раббий сизларга ором бергани каби, биродарларингизга ҳам ором бермагунича ва сизларнинг Раббий Худойингиз уларга бераётган ерни эгаликка олмагунларича уларга ёрдам беринглар. Сўнгра, ўз меросларингга қайтинглар ва Раббийнинг қули Мусо сизларга Йорданнинг бу томонида, қуёш чиқар томонда берган ерни эгаликка олинглар”. |