1 line
1003 B
Plaintext
1 line
1003 B
Plaintext
\v 16 Халқ жавоб бериб деди: “Йўқ, биз Раббийни тарк этишимиздан ва ўзга худоларга хизмат қилишимиздан Худо асрасин! \v 17 Чунки Раббий – бизнинг Худойимиздир, У бизни ва бизнинг оталаримизни Миср еридан, қуллик хонадонидан олиб чиқди. У бизнинг нигоҳларимизда буюк аломатларни амалга оширди. У биз юрган барча йўлларда ва биз ўтган барча халқларнинг орасида бизни ҳимоя қилди. \v 18 Раббий барча халқларни ва ушбу ерда яшаган амўрликларни бизнинг қаршимиздан ҳайдаб юборди. Шунинг учун биз ҳам Раббийга хизмат қиламиз, чунки У – бизнинг Худойимиздир”. |