uz_jos_text_reg/24/03.txt

1 line
515 B
Plaintext

\v 3 Бироқ Мен сизларнинг отангиз Иброҳимни дарёнинг нариги томонидан олиб, уни бутун Канъан ери бўйлаб олиб юрдим ва унинг уруғини кўпайтириб, унга Исҳоқни бердим. \v 4 Исҳоққа эса Ёқуб ва Эсовни бердим. Эсовга Сеир тоғини мулк қилиб бердим, Ёқуб ва унинг ўғиллари эса Мисрга кетдилар.