\v 1 Йерусалим подшоҳи Адонизедек Йешуанинг Ғайни эгаллаб олганини, уни бутунлай йўқ қилиб ташлаганини, Йерихони унинг подшоҳи билан нима қилган бўлса, Ғайни унинг подшоҳи билан ҳам шундай қилганини, Гибъўннинг аҳолиси Исроил билан иттифоқ тузганини ҳамда уларнинг орасида қолганини эшитганида, \v 2 у жуда ҳам қўрқиб кетди, чунки Гибъўн шоҳлик шаҳарларининг биридек катта шаҳар бўлиб, Ғайдан каттароқ эди. Унинг барча одамлари жасур одамлар эдилар.