1 line
750 B
Plaintext
1 line
750 B
Plaintext
\v 38 Пилат эса Унга: “Ҳақиқат ўзи нима?”- деди. Шуларни айтиб яна яҳудийларнинг олдига чиқди ва уларга деди: “Мен Унда ҳеч қандай айб топганим йўқ. \v 39 Сизларда бир одат бор-ку: Песаҳ байрамида мен сизларга бир одамни қўйиб юбораман. Сизларга яҳудийларнинг Подшоҳини қўйиб юборишимни истайсизларми?” \v 40 Шунда уларнинг ҳаммаси яна бақириб: “Бу Одамни эмас, Бараббани озод қил”,- дедилар. Барабба эса қароқчи эди. |