1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 28 Сизларга: Мен кетяпман ва сизларнинг олдингизга қайтиб келаман,- деб айтганимни эшитдингизлар. Агар сизлар Мени севганларингизда, қувонган бўлар эдингизлар, чунки Мен: Отамнинг олдига кетяпман,- дедим, зеро Менинг Отам Мендан улуғроқдир. \v 29 Мана, бу нарсалар содир бўлишидан олдин Мен сизларга айтдим, токи булар содир бўлганида, сизлар ишонинглар. \v 30 Энди сизлар билан кўп гаплаша олмайман, чунки бу дунёнинг ҳокими келмоқда ва Менда у ҳеч нарсага эга эмас. \v 31 Лекин Мен Отамни севишимни ва Отам Менга берган амрларига риоя қилишимни бу дунё била олсин деб, қани, туриб, бу ердан кета қолайлик”. |