1 line
854 B
Plaintext
1 line
854 B
Plaintext
\v 1 Шундан сўнг яҳудийларнинг байрами бўлди ва Исо Йерусалимга келди. \v 2 Йерусалимда қўй дарвозаси олдида яҳудийчасига Бейт-Ҳесда, деб аталадиган беш шийпонли бир ҳовуз бор эди. \v 3 Бу жойларда жуда кўп беморлар, кўрлар, шоллар, танаси қуриганлар ётар ва сувнинг ҳаракатга келишини кутар эдилар. \v 4 Чунки Раббийнинг фариштаси вақти-вақти билан ҳовузга тушиб, сувни чайқатар эди. Сув чайқалганида эса, ким биринчи бўлиб унга тушса, ҳар қандай хасталикдан шифо топар эди. |