\v 46 Шундай қилиб, У сувни шаробга айлантирган шаҳарга, Галиледаги Канага яна келди. Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой аъёни бўлиб, унинг ўғли хаста эди. \v 47 У Исонинг Яҳудиядан Галилега келганини эшитди ва Унинг олдига келиб, Ундан уникига бориб, ўғлини шифолашни сўради, чунки ўғли ўлим тўшагида ётган эди.