Wed Apr 07 2021 17:06:56 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:06:58 -04:00
commit 6d6190a281
362 changed files with 418 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бошида Сўз бор эди, Сўз Худонинг ҳузурида эди ва Сўз Худо эди. \v 2 У бошида Худонинг ҳузурида эди. \v 3 Ҳамма нарса У орқали бор бўлган. Бор бўлганнинг ҳеч бири эса Усиз бор бўлган эмас эди.

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Унда ҳаёт бор эди ва ҳаёт одамларнинг нури эди. \v 5 Нур зулматда порлайди ва зулмат уни қамраб олмади.

1
01/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Худо томонидан юборилган бир одам бор эди, унинг исми Яҳё эди. \v 7 У нур ҳақида гувоҳлик бериш учун келди, токи унинг гувоҳлиги орқали ҳамма имон келтирсин. \v 8 У Нур эмас эди, аммо у Нур ҳақида гувоҳлик бериш учун юборилган эди.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Дунёга келадиган ҳар бир одамни ёритувчи ҳақиқий Нур бор эди.

1
01/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 У дунёда эди, дунё У орқали бор бўлди, аммо дунё Уни таниб билмади. \v 11 У ўзиникиларнинг олдига келди ва ўзиникилар Уни қабул қилмадилар.

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Уни қабул қилганларга эса, Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзандлари бўлиш ҳокимиятини берди. \v 13 Булар на қондан, на тананинг истагидан, на эрнинг истагидан, балки Худодан туғилдилар.

1
01/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Сўз танага айланди ва биз билан бирга истиқомат қилди. Биз эса Унинг шуҳратини, яъни Отадан туғилган, иноятга ва ҳақиқатга тўлган ягона Ўғил сифатидаги шуҳратни кўрдик. \v 15 Яҳё У ҳақида гувоҳлик берди ва ҳайқириб деди: “Менинг ортимдан Келаётган мендан олдинга ўтди, чунки У мендан олдин бор эди,- деб мана шу Киши ҳақида айтган эдим”.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Унинг тўлиқлигидан бизнинг ҳаммамиз олдик, ва иноят устига иноятдир. \v 17 Чунки Қонун Мусо орқали берилган, иноят ва ҳақиқат эса Исо Масиҳ орқали бор бўлди. \v 18 Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Отасининг бағрида бўлган Ягона Ўғил У Худони намоён қилди.

1
01/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Яҳудийлар Яҳёдан: Кимсан?- деб сўраш учун Йерусалимдан руҳонийлару левитларни юборганларида, Яҳёнинг гувоҳлиги мана шу бўлди: \v 20 У рад қилмасдан, тан олиб: “Мен Масиҳ эмасман”,- дея тан олди. \v 21 Улар эса ундан: “Унда нима? Сен Элийаҳмисан?”- деб сўрашди. У: “Йўқ”,- деди. “Пайғамбармисан?” У: “Йўқ”,- деб жавоб берди.

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 “Сен Кимсан?- дейишди унга, Бизни юборганларга биз жавоб бера олишимиз учун сен ўзинг ҳақингда нима дейсан?” \v 23 У: “Мен Йешайаҳ пайғамбар айтганидек: Раббийга йўлни тўғриланглар,- деб саҳрода хитоб қилаётганнинг овозиман”,- деди.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Юборилганлар эса фарзийлардан эдилар. \v 25 Улар ундан: “Агар сен Масиҳ ҳам, Элийаҳ ҳам, пайғамбар ҳам бўлмасанг, нима учун чўмдиряпсан?”- деб сўрадилар.

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Яҳё жавоб бериб деди: “Мен сувга чўмдиряпман, аммо орангизда сизлар билмайдиган бир Кимса турибди. \v 27 У менинг ортимдан келаётган эди ва мендан олдинда бўлди. Мен Унинг пойафзалининг боғичини ечишга муносиб эмасман”. \v 28 Бу воқеа Йордан қирғоғидаги Бейт‑Аниада содир бўлди. Яҳё у ерда сувда чўмдирар эди.

1
01/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Эртаси куни Яҳё унинг олдига келаётган Исони кўриб деди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига оладиган Худонинг Қўзиси. \v 30 Мен: Ортимдан бир Киши келмоқда, У мендан олдинда бўлди, чунки мендан олдин У бор эди, деган Одам Шудир. \v 31 Мен Уни билмас эдим, аммо У Исроилга намоён бўлиши учун мен сувга чўмдиргани келдим”.

1
01/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Яҳё гувоҳлик бериб деди: “Мен осмондан кабутардек тушиб келаётган ва Унга қўнган Руҳни кўрдим. \v 33 Мен Уни билмас эдим, аммо сувга чўмдириш учун мени Юборган менга деди: Кимга Руҳ тушиб келаётганини ва Унга қўнганини кўрсанг, Ўша Муқаддас Руҳга Чўмдирувчидир. \v 34 Мен эса кўрдим ва гувоҳлик бердим: мана, Шу Худонинг Ўғлидир”.

1
01/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Эртаси куни яна Яҳё иккита шогирди билан бирга турган эди. \v 36 У юриб келаётган Исони кўргач: “Мана Худонинг Қўзиси!”- деди.

1
01/37.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 37 Иккала шогирди унинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг ортидан эргашиб бордилар. \v 38 Исо эса ўгирилиб, уларнинг эргашиб келаётганларини кўрди ва уларга: “Нимани излаяпсизлар?”- деди. Улар Унга: “Раввий, Сен қаерда турасан?”- дедилар. (“Раввий” “устоз” демакдир). \v 39 У уларга: “Бориб кўринглар”,- деди. Улар бориб, Унинг қаерда туришини кўрдилар ва ўша куни Уникида қолдилар. Соат чамаси ўнлар эди.

1
01/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Яҳёдан Исо ҳақида эшитган ва Унга эргашган икки кишидан бири Шимўн-Петьёрнинг биродари Андер эди. \v 41 У биринчи бўлиб ўз биродари Шимўнни топиб, унга: “Биз Масиҳни топдик”,- деди. (Масиҳ “Мойланган” демакдир). \v 42 Шундай қилиб, уни Исонинг олдига олиб келди. Исо эса унга қараб: “Сен Шимўн, Йонаҳ ўғлисан; сенинг исминг Кифа бўлади”,- деди. (Кифа “Тош”-Петъёр демакдир).

1
01/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Эртаси куни Исо Галилега бормоқчи бўлди ва Филипни топиб унга: “Менинг ортимдан юр”,- деди. \v 44 Филип эса Бейт-Сайдадан, яъни Андер ва Петьёр билан бир шаҳардан эди. \v 45 Филип Натанаэлни топиб, унга: “Биз Мусо ва бошқа пайғамбарлар ёзган, Нозара шаҳридан бўлган Юсуфнинг ўғли Исони топдик”,- деди.

1
01/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Натанаэл эса унга: “Нозарадан бирор яхши нарса чиқиши мумкинми?”- деди. Филип унга: “Бориб, ўзинг кўргин”,- деди. \v 47 Исо Унинг олдига келаётган Натанаэлни кўриб, у ҳақида: “Мана, айёрлиги йўқ ҳақиқий исроиллик”,- деди. \v 48 Натанаэл Унга: “Мени қаердан биласан?”- деди. Исо унга жавобан: “Филип сени чақиришидан олдин, сен анжир дарахти остида ўтирганингда, Мен сени кўрган эдим”,- деди.

1
01/49.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 49 Натанаэл Унга жавобан: “Раввий! Сен Худонинг Ўғлисан, Сен Исроил Подшоҳисан!”- деди. \v 50 Исо унга жавоб бериб: “Сени анжир дарахти остида кўрдим, деганим учун сен ишондинг, бундан кўпроғини кўрасан”,- деди. \v 51 Сўнг унга: “Ростини, сизларга ростини айтаманки, энди Осмоннинг очиқ эканини ва Худонинг фаришталари Инсон Ўғлининг олдига тушиб-чиқаётганларини кўрасизлар”,- деди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Учинчи куни Галиленинг Кана шаҳрида тўй бўлди ва Исонинг онаси ўша ерда эди. \v 2 Исо ва Унинг шогирдлари ҳам тўйга чақирилган эди.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шароб тугаб қолганида, Исонинг онаси Унга: “Уларнинг шароби йўқ”,- деди. \v 4 Исо унга: “Мен билан сенга нима, эй, аёл? Менинг вақт-соатим ҳали келган эмас”,- деди. \v 5 Унинг онаси эса хизматчиларга: “У сизларга нима деса, шуни қилинглар”,- деди.

1
02/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Бу жойда яҳудийларнинг покланиш одатига кўра олтита тош хум бор бўлиб, у икки ёки уч метритис ҳажмга эга эди. \v 7 Исо уларга: “Хумларни сув билан тўлдиринглар”,- деди. Улар хумларни оғзигача тўлдирдилар. \v 8 У эса уларга: “Энди чўмичлаб олиб, тўйбошига олиб боринглар”,- деди.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрганида (шаробнинг қаердан келганини эса у билмас эди, фақат сувни чўмичлаб олган хизматчилар билар эдилар), шунда у куёвни чақириб унга: \v 10 ”Ҳар қандай одам олдин яхши шаробни қўяди, маст бўлганларида ёмонроғини қўяди. Сен эса яхши шаробни шу пайтгача сақлабсан”,- деди.

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шундай қилиб, Исо Галиленинг Кана шаҳрида мўъжизалар қилишни бошлаб, Ўз шуҳратини намоён қилди. Шогирдлари эса Унга имон келтирдилар.

1
02/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шундан сўнг, Унинг Ўзи ва онаси, укалари ва Унинг шогирдлари Кафарнаҳумга келдилар. Бир неча кун ўша жойда турдилар.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Яҳудийларнинг Песаҳ байрами яқинлашар эди. Исо эса Йерусалимга келиб, \v 14 маъбадда ҳўкиз, қўй ва кабутарларни сотувчилар ҳамда пул алмаштирувчилар ўтирганини топди.

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 У арқондан хивич ясаб, маъбаддан ҳаммани, шунингдек, қўй ва ҳўкизларни қувиб чиқарди. Пул алмаштирувчиларнинг пулларини сочиб юборди, уларнинг хонтахталарини эса ағдариб ташлади. \v 16 У кабутарларни сотувчиларга: “Буларни бу ердан йўқотинглар, Менинг Отамнинг уйини савдонинг уйига айлантирманглар”,- деди.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шу онда Унинг шогирдлари: “Сенинг уйинг учун бўлган рашким Мени кемирмоқда”,- деб ёзилганини эсладилар. \v 18 Яҳудийлар эса бунга: “Бундай қилиш ҳокимиятига эгалигингни қандай аломат билан исботлайсан?”- дедилар. \v 19 Исо уларга жавобан: “Бу маъбадни бузиб ташланглар, Мен эса уни уч кунда қайта тиклайман”,- деди.

1
02/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Бунга яҳудийлар: “Бу маъбад қирқ олти йилда қурилган! Сен уни уч кунда қайта тиклайсанми?”- дедилар. \v 21 У эса Ўз танасининг маъбади ҳақида сўзлаган эди. \v 22 Исо ўликлардан тирилганида, шогирдлари Унинг шундай деганини эслаб, Исонинг айтган сўзига ҳамда Ёзувга имон келтирдилар.

1
02/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 У Йерусалимда Песаҳ байрамида бўлганида, кўплар Унинг яратаётган мўъжизаларини кўриб, Унинг номига имон келтирдилар. \v 24 Аммо Исо Ўзини уларга ишониб топширмас эди, чунки ҳаммаларини билиб, \v 25 одам ҳақида гувоҳлик беришларига муҳтож эмас эди. Зеро одам ичида нима борлигини Ўзи билар эди.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Фарзийлар орасида Никодим исмли бир одам бор эди, у яҳудий бошлиғи эди. \v 2 У Исонинг олдига тунда келиб, Унга: “Раввий, Сен Худодан келган Устоз эканингни биз биламиз. Чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бирга бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қила олмайди”,- деди.

1
03/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Исо унга жавобан: “Ростини, сенга ростини айтаманки, агар ким юқоридан туғилмаса, Худонинг Шоҳлигини кўра олмайди”,- деди. \v 4 Никодим эса Унга: “Одам қари бўла туриб, қандай яна туғилиши мумкин? Наҳотки, у онасининг қорнига иккинчи марта кириб, туғилиши мумкин?”- деди.

1
03/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Исо жавоб берди: “Ростини, сенга ростини айтаманки, агар кимки сувдан ва Руҳдан туғилмаса, Худонинг Шоҳлигига кира олмайди. \v 6 Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса руҳдир.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Юқоридан туғилишингиз керак,- деганимга ҳайрон қолма. \v 8 Руҳ қаерда истаса, ўша ерда нафас олади. Унинг овозини эшитасан, бироқ қаердан келишини ва қаерга кетишини билмайсан. Руҳдан туғилган ҳар бир одам билан ҳам шундай бўлади”.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Никодим унга жавобан: “Бу қандай бўлиши мумкин?”- деди. \v 10 Исо эса жавоб бериб, деди: “Сен Исроилнинг устозисан-у, шуни билмайсанми? \v 11 Ростини, сенга ростини айтаманки, Биз билган нарсамиз ҳақида сўзлаяпмиз ва кўрган нарсамиз ҳақида гувоҳлик беряпмиз, сизлар эса Бизнинг гувоҳлигимизни қабул қилмаяпсизлар.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Агар ердаги нарсалар ҳақида сизларга гапирган сўзларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар ҳақида сўзлаётганимда, қандай ишонасизлар? \v 13 Осмонда бор бўлган ва Осмондан тушган Инсон Ўғлидан ташқари ҳеч ким Осмонга чиққан эмас.

1
03/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Мусо илонни саҳрода баланд кўтарганидек, Инсон Ўғли баланд кўтарилиши керак, \v 15 токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.

1
03/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Чунки Худо дунёни шунчалик севдики, Ўзининг Ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. \v 17 Зеро Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўз Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди. \v 18 Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди, ишонмаган одам эса аллақачон ҳукм қилинган, чунки Худонинг Ягона Ўғлининг номига имон келтирмади.

1
03/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Ҳукм эса шундан иборатки Нур дунёга келди, лекин одамлар Нурдан кўра зулматни кўпроқ севдилар, чунки уларнинг ишлари ёвуз эди. \v 20 Чунки ёвузлик қиладиган ҳар бир киши Нурдан нафратланади ва Нур томонга бормайди, токи унинг ишлари фош бўлмасин, чунки унинг ишлари ёвузликдир. \v 21 Ҳақиқат бўйича ҳаракат қилувчи эса Нур томонга боради, токи унинг ишлари ошкор бўлсин, чунки улар Худода амалга оширилгандир”.

1
03/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Шундан сўнг Исо Ўз шогирдлари билан Яҳудия юртига келди. У ўша ерда улар билан бирга яшаб, сувга чўмдирар эди. \v 23 Яҳё ҳам Салим ёнидаги Эйнонда сувга чўмдирар эди, чунки у ерда сув кўп эди. У ерга одамлар келиб, сувга чўмдирилар эдилар. \v 24 Шу пайтда Яҳё ҳали қамоққа ташланган эмас эди.

1
03/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Шунда Яҳёнинг шогирдлари ва яҳудийлар орасида покланиш ҳақида баҳс бўлди. \v 26 Улар Яҳёнинг олдига келиб, унга: “Раввий! Сен билан бирга Йордан бўйида бўлган, сен гувоҳлик берган Одам сувга чўмдирмоқда ва ҳамма Унинг олдига бормоқда”,- дедилар.

1
03/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Яҳё жавоб бериб деди: “Одамнинг ўзи, агар унга Осмондан берилмаса, ҳеч нимани қабул қила олмайди. \v 28 Мен Масиҳ эмасман, аммо мен Унинг олдидан юборилганман,- деганимга сизларнинг ўзларингиз гувоҳсизлар.

1
03/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Келинга эга бўлган куёвдир, куёвнинг ёнида туриб қулоқ солаётган эса куёвнинг жўрасидир, у куёвнинг овозини эшитиб, қувонч билан қувонади. Менинг мана шу қувончим амалга ошди. \v 30 У улғайиши, мен эса кичрайишим керак.

1
03/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Юқоридан Келадиган ҳаммадан юқоридир. Ердан бўлган эса ерликдир ва ерга хос гапиради. Осмондан Келадиган ҳаммадан юқоридир. \v 32 У нимани кўрган-у эшитган бўлса, шу ҳақида гувоҳлик беради. Ҳеч ким эса Унинг гувоҳлигини қабул қилмайди. \v 33 Унинг гувоҳлигини қабул қилган эса шу билан Худонинг ҳақиқат эканини муҳрлаб тасдиқлайди,

1
03/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 чунки Худо юборган Шахс Худонинг сўзларини сўзлайди, зеро Худо Ўз Руҳини ўлчовсиз беради. \v 35 Ота Ўғлини севади ва ҳамма нарсани Унинг қўлига топширди. \v 36 Ўғилга ишонган абадий ҳаётга эгадир, Ўғилга ишонмаган эса ҳаётни кўрмайди, аммо Худонинг ғазаби унинг устида қолади”.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо эса, У Яҳёдан кўра кўпроқ шогирдни қўлга киритиб, сувга чўмдирмоқда,- деган хабар фарзийларга етиб борганини эшитганида, \v 2 (ваҳоланки, Исонинг Ўзи эмас, балки шогирдлари чўмдирган бўлсалар ҳам), \v 3 У Яҳудияни тарк этиб, яна Галилега борди.

1
04/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 У Самариядан ўтиши керак эди. \v 5 Шундай қилиб, У Ёқуб ўзининг ўғли Юсуфга берган ери ёнидаги Сихар, деб аталадиган Самариянинг шаҳрига келди.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 У ерда Ёқубнинг қудуғи бор эди. Исо йўлдан ҳориб, қудуқ бўйида ўтирди. Соат чамаси олтилар эди. \v 7 Қудуқдан сув тортиш учун Самариядан бир аёл келди. Исо унга: “Менга ичишга сув бер”,- деди, \v 8 чунки Унинг шогирдлари овқат сотиб олиш учун шаҳарга кетган эдилар.

1
04/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Самариялик аёл Унга: “Сен яҳудий бўла туриб, қандай қилиб мендан, самарияликдан ичишга сув сўраяпсан? Зеро яҳудийлар самарияликлар билан алоқа қилмайдилар-ку”,- деди. \v 10 Исо унга жавобан: “Агар сен Худонинг инъомини ва Ким сенга: Менга сув бер,- деяётганини билганингда эди, сенинг ўзинг Ундан сув сўрар эдинг ва У сенга барҳаёт сув берар эди”,- деди.

1
04/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Аёл эса Унга деди: “Ҳазрат, Сизнинг сув тортиш учун идишингиз йўқ, қудуқ эса чуқур. Сиз қаердан барҳаёт сувга эгасиз? \v 12 Отамиз Ёқуб бизга шу қудуқни берди. Унинг ўзи ҳам, болалари ҳам, чорвалари ҳам ундан сув ичган эди. Наҳотки, Сиз ундан буюкроқсиз?”

1
04/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Исо унга жавобан деди: “Бу сувдан ичаётган ҳар бир одам яна чанқайди. \v 14 Мен унга берадиган сувни ичадиган эса то абад чанқамайди. Аммо Мен унга берадиган сув унинг ичида абадий ҳаёт томон оқаётган сув манбаига айланади”.

1
04/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Аёл Унга: “Ҳазрат, мен чанқамаслигим ва сув тортиш учун бу ерга келмаслигим учун менга шу сувдан беринг”,- деди. \v 16 Исо эса унга: “Бор, эрингни чақириб, бу ерга кел”,- деди.

1
04/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Аёл жавобан: “Менинг эрим йўқ”,- деди. Исо унга деди: “Эрим йўқ, деб ҳақиқатни айтдинг. \v 18 Чунки сенинг бешта эринг бор эди, ҳозир сен эга бўлган киши ҳам сенинг эринг эмас. Сен буни тўғри айтдинг”.

1
04/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Аёл эса Унга: “Ҳазрат,- деди,- мен кўряпманки, Сиз пайғамбар экансиз. \v 20 Оталаримиз мана бу тоғда сажда қилганлар, сизлар эса: Сажда қилиш керак бўлган жой Йерусалимда,- деб айтасизлар”.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Исо унга деди: “Менга ишонгин, шундай кунлар келадики, Отага бу тоғда ҳам, Йерусалимда ҳам сажда қилмайсизлар. \v 22 Сизлар нимага сажда қилаётганингизни билмайсизлар, биз эса нимага сажда қилаётганимизни биламиз, чунки нажот яҳудийлардандир.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Аммо шундай кунлар келадики, аллақачон келди ҳам, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар, чунки Ота Ўзига шундай сажда қилувчиларни изламоқда. \v 24 Худо Руҳдир, Унга сажда қиладиганлар руҳда ва ҳақиқатда сажда қилишлари керак”.

1
04/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Аёл Унга: “Биламанки, Масиҳ, яъни Мойланган келади. У келганида, бизга ҳаммасини эълон қилади”,- деди. \v 26 Исо эса унга: “Сен билан суҳбатлашаётган ўша Менман”,- деди.

1
04/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Шу пайт Унинг шогирдлари келдилар ва Унинг аёл билан суҳбатлашаётганидан ҳайратландилар, аммо бирортаси ҳам: ”Ундан нима истайсан?” ёки: “У билан нима ҳақида суҳбатлашаяпсан?”- демади.

1
04/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Шунда аёл ўзининг кўзасини қолдириб, шаҳарга кетди ва одамларга деди: \v 29 ”Боринглар, мен қилган ишларнинг барчасини менга айтиб берган Одамга қаранглар! Ўша Масиҳ эмасмикин?” \v 30 Улар шаҳардан чиқиб, Унинг олдига бордилар.

1
04/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Шу орада шогирдлари Ундан: “Раввий, овқат еб олинг”,- деб ўтиндилар. \v 32 У эса уларга: “Менинг сизлар билмайдиган озуқам бор”,- деди. \v 33 Шунинг учун шогирдлари ўзаро: “Унга бирор киши озуқа олиб келганмикин?”- дедилар.

1
04/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Исо уларга: “Менинг озуқам Мени Юборганнинг иродасини бажариш ва Унинг ишини амалга оширишдир,- деди,- \v 35 Сизлар: Мана, тўрт ойдан кейин йиғим-терим даври бошланади, демайсизларми? Мен эса сизларга айтаман: Кўзларингизни кўтариб, далаларга қаранглар: улар оқариб, йиғим-теримга тайёр бўлган. \v 36 Ўрувчи мукофот олади ва абадий ҳаётга ҳосил тўплайди. Шундай экан, экувчи ҳам, ўрувчи ҳам биргаликда қувонадилар.

1
04/37.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 37 Бу вазиятда: Бири экади, бошқаси ўриб олади, деган сўз тўғридир. \v 38 Мен сизларни ўзларингиз меҳнат қилмаган нарсани ўриб олиш учун юбордим, бошқалар меҳнат қилдилар, сизлар эса уларнинг меҳнатларига кирдингизлар”.

1
04/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 У шаҳардаги кўплаб самарияликлар гувоҳлик берган аёлнинг: “У менга ҳамма қилган ишларимни айтиб берди”,- деган сўзи бўйича Унга имон келтирдилар. \v 40 Шунинг учун самарияликлар Унинг олдига келганларида, Ундан уларникида қолишини сўрадилар. Исо икки кун у ерда қолди.

1
04/41.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 41 Янада кўпроқ одамлар Унинг сўзи бўйича имон келтирдилар. \v 42 Ўша аёлга эса: “Энди фақат сенинг сўзларинг бўйича имон келтирмаймиз, чунки Унинг, ҳақиқатан ҳам, дунёнинг Нажоткори Масиҳ эканини ўзимиз эшитдик ва билиб олдик”,- дедилар.

1
04/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Икки кундан сўнг У шу жойдан чиқиб, Галилега борди. \v 44 Зеро Исонинг Ўзи пайғамбар ўз юртида иззат-икромда бўлмаслиги ҳақида гувоҳлик берган эди. \v 45 У Галилега келганида, галилеликлар Унинг Йерусалимда байрам давомида қилган ишларини кўриб, Уни қабул қилдилар, чунки улар ҳам байрамга борган эдилар.

1
04/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Шундай қилиб, У сувни шаробга айлантирган шаҳарга, Галиледаги Канага яна келди. Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой аъёни бўлиб, унинг ўғли хаста эди. \v 47 У Исонинг Яҳудиядан Галилега келганини эшитди ва Унинг олдига келиб, Ундан уникига бориб, ўғлини шифолашни сўради, чунки ўғли ўлим тўшагида ётган эди.

1
04/48.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 48 Исо эса унга: “Сизлар аломату мўъжизалар кўрмагунингизча ишонмайсизлар”,- деди. \v 49 Сарой аъёни Унга: “Ҳазрат, ўғлим ўлмасидан олдин келгин”,- деди. \v 50 Шунда Исо унга: “Боргин, ўғлинг соғайди”,- деди. У эса Исо унга айтган сўзга ишониб, ўз йўлига тушиб кетди.

1
04/51.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 51 Унинг йўлида хизматкорлари уни қаршилаб, унга: “Ўғлингиз соғайди”,- дедилар. \v 52 У улардан: “Соат нечаларда аҳволи енгиллашди?”- деб сўради. Унга: “Кеча соат еттиларда иситмаси тушди”,- дедилар.

1
04/53.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 53 Шундан отаси билиб олдики, бу Исо унга: Ўғлинг соғайди, деган вақт эди. Шундай қилиб, унинг ўзи ҳам, бутун хонадони ҳам имон келтирди. \v 54 Бу Исонинг Яҳудиядан Галилега қайтиб, амалга оширган иккинчи мўъжизаси эди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундан сўнг яҳудийларнинг байрами бўлди ва Исо Йерусалимга келди. \v 2 Йерусалимда қўй дарвозаси олдида яҳудийчасига Бейт-Ҳесда, деб аталадиган беш шийпонли бир ҳовуз бор эди. \v 3 Бу жойларда жуда кўп беморлар, кўрлар, шоллар, танаси қуриганлар ётар ва сувнинг ҳаракатга келишини кутар эдилар. \v 4 Чунки Раббийнинг фариштаси вақти-вақти билан ҳовузга тушиб, сувни чайқатар эди. Сув чайқалганида эса, ким биринчи бўлиб унга тушса, ҳар қандай хасталикдан шифо топар эди.

1
05/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шу ерда ўттиз саккиз йил хасталикда бўлган одам бор эди. \v 6 Исо унинг ётганини кўриб ва анчадан буён шу аҳволда ётганини билиб, унга: “Соғайишни истайсанми?”- деди.

1
05/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Бемор унга: “Ҳа, Ҳазрат, аммо сув чайқалиш пайтида мени ҳовузга туширадиган одамим йўқ. Мен етиб келгунимча эса, сувга бошқа биров мендан олдин тушиб олади”,- деб жавоб берди. \v 8 Исо унга: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб, юр”,- деди.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 У шу лаҳзада соғайиб қолди ва тўшагини кўтариб кетди. Бу эса шаббат куни содир бўлган эди.

1
05/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунинг учун яҳудийлар шифоланган одамга: “Бугун шаббат куни! Сен тўшагингни кўтаришинг мумкин эмас”,- дедилар. \v 11 У эса уларга: “Мени шифолаган Киши менга: Тўшагингни олиб, юргин,- деди”,- деб жавоб берди.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Ундан: “Сенга: Тўшагингни олиб, юргин,- деган ўша ким?”- деб сўрадилар. \v 13 Шифоланган одам Унинг кимлигини билмас эди, чунки Исо у жойда бўлган оломоннинг орасига кириб, кетган эди.

1
05/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Сўнгра Исо уни маъбадда учратиб, унга: “Мана, сен шифо топдинг, энди янада ёмонроқ нарса бошингга тушмаслиги учун бошқа гуноҳ қилма”,- деди. \v 15 Бу одам эса бориб, уни шифолаган Киши Исо эканини яҳудийларга айтди.

1
05/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шунда яҳудийлар Исонинг шаббат куни шундай ишларни қилгани учун Уни қувғин қила бошлаб, ўлдиришнинг пайига тушдилар. \v 17 Исо эса уларга: “Отам ҳанузгача шундай ишларни қилмоқда ва Мен ҳам қилмоқдаман”,- деб жавоб берди. \v 18 Шунда яҳудийлар Уни ўлдиришга яна кўпроқ ҳаракат қилдилар, чунки У нафақат шаббатга риоя қилмас эди, балки Ўзини Худо билан тенг қилиб, Худони Отам, деб атар эди.

1
05/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Бунга Исо жавоб бериб деди: “Ростини, сизларга ростини айтаманки, агар Ўғил Отасининг нима қилаётганини кўрмаса, Ўз Ўзидан ҳеч нарса қила олмайди. Чунки Ота нима қилса, Ўғил ҳам шуни қилади. \v 20 Зеро Ота Ўғилни севади ва Унга Ўзи қилаётган ҳамма нарсани кўрсатади. Унга булардан кўра улуғроқ ишларни ҳам кўрсатадики, сизлар ҳатто ҳайратда қоласизлар.

1
05/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Чунки Ота ўликларни тирилтириб, уларга ҳаёт бахш этганидек, Ўғил ҳам кимни истаса, тирилтиради. \v 22 Чунки Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки бор ҳукмни Ўғилга берган, \v 23 токи ҳамма Отани ҳурмат қилганидек, Ўғилни ҳам ҳурмат қилсин. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмайди.

1
05/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Ростини, сизларга ростини айтаманки, Менинг сўзларимга қулоқ соладиган ва Мени Юборганга ишонадиган одам абадий ҳаётга эга бўлади ва судга келмайди, бироқ ўлимдан ҳаётга ўтади.

1
05/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Ростини, сизларга ростини айтаманки, шундай кунлар келади ва аллақачон келди ҳам, ўликлар Худонинг Ўғлининг овозини эшитадилар ва эшитиб тириладилар.

1
05/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Чунки Ота Ўзида ҳаётга эга бўлганидек, Ўғилга ҳам Ўзида ҳаётга эга бўлишни берди \v 27 ва Унга ҳукмни амалга ошириш ҳокимиятини ато этди, чунки У инсон ўғлидир.

1
05/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Бундан ҳайратланманглар, чунки шундай вақт келмоқдаки, қабрдагиларнинг ҳаммаси Худо Ўғлининг овозини эшитадилар \v 29 ва яхшилик қилганлар ҳаёт тирилишида чиқадилар, ёвузлик қилганлар эса маҳкумлик тирилишида чиқадилар.

1
05/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нима қила олмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳақдир, чунки Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини излайман. \v 31 Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди. \v 32 Мен ҳақимда бошқа гувоҳлик берувчи бор. Мен биламанки, Унинг Мен ҳақимда гувоҳлик берадиган гувоҳлиги ҳақиқийдир.

1
05/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Сизлар Яҳёнинг олдига одамларни юбордингизлар ва у ҳақиқат ҳақида гувоҳлик берди. \v 34 Аслида, Мен одамдан гувоҳлик қабул қилмайман, аммо сизлар нажот топишингиз учун буни айтмоқдаман. \v 35 У ёнаётган ва нур тарқатаётган чироқ эди, сизлар эса бир оз вақт унинг нуридан қувонмоқчи бўлдингизлар.

1
05/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Мен эса Яҳёникидан улуғроқ гувоҳликка эгаман, чунки Отам амалга оширишим учун берган ишлар, яъни Мен амалга ошираётган шу ишларнинг ўзи Мени Отам юборгани ҳақида, Мен ҳақимда гувоҳлик беради. \v 37 Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик берди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини ҳам эшитмагансизлар, Унинг қиёфасини ҳам кўрмагансизлар. \v 38 Ичингизда жо бўладиган Унинг сўзига ҳам эга эмассизлар, чунки У юборган Шахсга ишонмайсизлар.

1
05/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Сизлар Ёзувларни синчиклаб текширасизлар, чунки улар орқали сизлар абадий ҳаётга эга бўлишни ўйлайсизлар. Ёзувлар эса Мен ҳақимда гувоҳлик берадилар. \v 40 Аммо ҳаётга эга бўлиш учун сизлар Менинг олдимга келишни истамайсизлар.

1
05/41.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 41 Мен одамлардан шуҳратни қабул қилмайман, \v 42 лекин сизларни биламан сизларда Худога нисбатан севги йўқ.

1
05/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Мен Отамнинг номи билан келдим ва Мени қабул қилмайсизлар. Бошқа биров ўз исми билан келса, уни қабул қиласизлар. \v 44 Бир-бирингиздан шуҳратни қабул қилиб, ягона Худодан бўлган шуҳратни изламасангизлар, қандай қилиб имон келтиришингиз мумкин?

1
05/45.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 45 Мени сизларни Отамнинг олдида айблайди, деб ўйламанглар. Сизларни айбловчи бор. Бу сизлар умид қилаётган Мусодир. \v 46 Зеро агар сизлар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар, чунки у Мен ҳақимда ёзган эди. \v 47 Агар унинг Ёзувларига ишонмасангизлар, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?”

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундан сўнг Исо Галиле денгизининг бошқа томонига, яъни Тибериага борди. \v 2 Кўплаб одамлар Унга эргашдилар, чунки Унинг беморларда амалга оширган мўъжизаларини кўрган эдилар. \v 3 Исо тоққа чиқиб, у ерда шогирдлари билан бирга ўтирди.

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Яҳудийларнинг Песаҳ байрами яқинлашар эди. \v 5 Исо кўзларини кўтариб, кўплаб одамларнинг Унинг олдига келаётганини кўрди. Шунда Филипга: “Уларга едириш учун қаердан нон сотиб олсак бўлади?”- деди. \v 6 Аслида, уни синаш учун шундай деган эди, чунки нима қилмоқчи эканини Ўзи билар эди.

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Филип эса Унга: “Икки юз динорга оладиган нонимиз ҳар бирига ҳатто озроқдан тегиши учун ҳам етмайди”,- деб жавоб берди. \v 8 Унинг шогирдларидан бири Шимўн Петьёрнинг укаси Андер Унга деди: \v 9 ”Бу ерда бир боланинг бешта арпа нони ва иккита балиқчаси бор, лекин бу кўпчилик учун нима ҳам бўлар эди?”

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Исо: “Одамларни ўтирғизинглар”,- деди. У жойда кўп ўт бор эди. Шундай қилиб, чамаси беш мингта эркак ёнбошлаб ўтирди. \v 11 Исо нонларни олиб, Худога шукрона билдирди ва ёнбошлаганларга тарқатди, шунингдек, балиқни ҳам ким қанча истаса, шунча тарқатди. \v 12 Еб тўйганларидан сўнг Исо шогирдларига: “Ҳеч нарса исроф бўлмаслиги учун, қолган бурдаларни йиғиб олинглар”,- деди.

1
06/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Улар эса йиғиб олиб, еганлардан қолган бешта арпа нонининг бурдалари билан ўн иккита саватни тўлдирдилар. \v 14 Шунда одамлар Исо қилган мўъжизани кўриб: “Ҳақиқатан ҳам, бу дунёга келиши керак бўлган Пайғамбар экан”,- дедилар. \v 15 Исо эса одамларнинг келиб, Уни зўрлик билан олиб бориб, подшоҳ қилмоқчи эканларини билиб қолиб, яна якка Ўзи тоққа чиқиб кетди.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Оқшом бўлганида, шогирдлари денгиз бўйига бордилар \v 17 ва қайиққа тушиб, денгизнинг у қирғоғига, Кафарнаҳумга йўл олдилар. Қоронғи тушди, Исо эса ҳали уларнинг олдиларига келмаган эди. \v 18 Кучли шамол эсар ва денгиз тўлқинланар эди.

1
06/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Йигирма беш ёки ўттиз стадий масофани сузиб ўтишгач, улар денгиз устидан юриб келаётган ва қайиққа яқинлашаётган Исони кўрдилар ва қўрқиб кетдилар. \v 20 Аммо У уларга: “Бу Менман, қўрқманглар”,- деди. \v 21 Улар Уни қайиққа олмоқчи бўлдилар, шу лаҳзада эса қайиқ сузиб бораётган қирғоққа келиб қолди.

1
06/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Кейинги куни денгизнинг ўша қирғоғида турган халқ, Исонинг шогирдлари тушган қайиқдан бошқаси бўлмаганини, Исо эса шогирдлари билан бирга қайиққа тушмаганини, фақат шогирдларининг ўзи сузиб кетганини кўрди. \v 23 Шу орада Тибериадан бошқа қайиқлар Раббий шукрона билдирганидан сўнг халқ нон еган жойнинг яқинига келди.

1
06/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Бироқ Исо ҳам, Унинг шогирдлари ҳам бу ерда йўқлигини кўрганларида, улар қайиқларга тушдилар ва Исони излаб Кафарнаҳумга сузиб келдилар. \v 25 Исони денгизнинг у томонида кўриб, Унга: “Раввий, Сен қачон бу ерга келдинг?”- дедилар.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More