uz_jdg_text_reg/20/47.txt

1 line
565 B
Plaintext

\v 47 Олти юз киши саҳрога, Риммон қоясига қочдилар ва ўша ерда, Риммон тошли тоғида тўрт ой турдилар. \v 48 Исроилликлар эса яна Бенямин ўғилларининг олдиларига бориб, уларни: шаҳардаги одамларни ҳам, чорвани ҳам, йўлларида нима учраса ҳаммасини қиличдан ўтказдилар ва ўзлари кирган барча шаҳарларга ўт қўйдилар.