1 line
887 B
Plaintext
1 line
887 B
Plaintext
\v 27 Дан ўғиллари Микаҳ қилган нарсаларни ҳамда унда бўлган руҳонийни олиб, Лаишга, тинч ва беғам халққа қарши бордилар. Уларни қилич билан қирғин қилиб, шаҳарларига ўт қўйдилар. \v 28 Уларга ҳеч ким ёрдам бермади, чунки у Сидўндан йироқда ва ҳеч ким билан иши йўқ эди. Бу шаҳар Бейт-Реҳоб ёнидаги водийда жойлашган эди. Улар бошқатдан шаҳар қуриб, унда жойлашдилар. \v 29 Сўнг улар ўша шаҳарни Исроилнинг ўғли, ўзларининг оталари Дан шарафига Дан, деб атадилар. Олдин у шаҳарнинг номи Лаиш эди. |