1 line
843 B
Plaintext
1 line
843 B
Plaintext
\v 13 Далила Шимшўнга: “Сен мени ҳалигача алдаяпсан ва менга ёлғон сўзлаяпсан. Менга айтгин, сени нима билан боғлаш керак?”- деди. У эса: “Агар сен менинг бошимдаги сочимнинг еттита кокилини матога тиксанг ва уни мих билан тўқиш тахтасига қоқиб қўйсанг, мени боғлай оласан”,- деди унга. \v 14 У уларни тўқиш тахтасига қоқиб қўйди ва унга: “Шимшўн! Пелиштликлар сенинг олдингга келяптилар”,- деди. У уйқусидан уйғонди ва тўқув тахтасини мато билан бирга суғуриб олди. |