uz_jas_text_reg/03/15.txt

1 line
755 B
Plaintext

\v 15 Бу юқоридан тушаётган донолик эмас, балки дунёвий, шайтоний, жонга оид доноликдир. \v 16 Чунки қаерда ҳасадгўйлик ва рақобат бўлса, ўша ерда тартибсизлик ва ҳар хил ёмонлик бўлади. \v 17 Аммо юқоридан келаётган донолик эса, биринчидан пок, кейин тинчликсевар, камтар, итоатли, меҳр-шафқатли, яхши ҳосилларга тўла, беғараз ва риёсиздир. \v 18 Ҳақлик ҳосили эса тинчлик ҳолатида тинчлик келтирувчилар томонидан экилади.