uz_heb_text_reg/13/09.txt

1 line
896 B
Plaintext

\v 9 Сизлар турли бегона таълимотларга эргашиб кетманглар. Юракни тансиқ овқатлар билан эмас, балки Худонинг инояти билан мустаҳкамлаш яхшидир. Чунки тансиқ овқатлар билан банд бўлиб юрган одамлар булардан фойда кўрмаганлар. \v 10 Бизнинг бир қурбонгоҳимиз борки, Чодирда хизмат қилаётганларнинг ундан озиқланишга ҳақи йўқ. \v 11 Чунки гуноҳ учун келтирилган ҳайвонларнинг қони олий руҳоний томонидан Муқаддасгоҳга олиб киритилар, уларнинг таналари эса қароргоҳнинг ташқарисида ёқилар эди.