1 line
1019 B
Plaintext
1 line
1019 B
Plaintext
\v 14 Ҳаммага нисбатан тинчлик ва муқаддасликнинг пайида бўлинглар, чунки муқаддасликсиз ҳеч ким Раббийни кўрмайди. \v 15 Ҳеч ким Худонинг иноятидан маҳрум бўлиб қолмаслиги учун эътибор беринглар, токи бирор аччиқ илдиз пайдо бўлиб, зарар етказмасин ҳамда у орқали кўплар ҳаром бўлмасинлар, \v 16 шунингдек, битта таом учун ўз тўнғичлигини сотган Эсов каби бўлган ҳеч қандай бетавфиқ ёки зинокор орангизда бўлмасин. \v 17 Чунки биласизларки, Эсов сўнгра дуога меросхўр бўлмоқчи бўлганида рад этилди. У ҳатто кўз ёшлари билан ёлворса ҳам, тавбаси учун ўрин топмади. |