uz_heb_text_reg/12/09.txt

1 line
973 B
Plaintext

\v 9 Яна демоқчиманки, биз жисмоний оталаримиз томонидан интизомга ўргатилган бўлиб, уларни ҳурмат қилсак, боз устига, яшашимиз учун руҳларнинг Отасига итоат этишимиз янада муҳимроқ эмасми? \v 10 Оталаримиз бизни қисқа кунлар учун ўзларига яхши туюлгани бўйича интизомга ўргатар эдилар. Худо эса бизни манфаатимиз учун ўргатади, токи биз Унинг муқаддаслигидан баҳраманд бўлайлик. \v 11 Ҳар бир интизомга солиниш ҳозир қувонч эмас, балки қайғу бўлиб туюлади. Бироқ кейин, шу тариқа тарбияланганларга ҳақликнинг тинч ҳосилини келтиради.