1 line
841 B
Plaintext
1 line
841 B
Plaintext
\v 23 Имон билан Мусо туғилишидан кейин ўз ота-онаси томонидан уч ой яширилган эди. Чунки улар чақалоқнинг чиройли эканлигини кўриб, фиръавннинг фармонидан ҳам қўрқмадилар. \v 24 Имон билан Мусо вояга етганида, фиръавн қизининг ўғли, деб аталишидан воз кечиб, \v 25 гуноҳнинг вақтинчалик лаззатидан кўра Худонинг халқи билан азоб чекишни афзал кўрди \v 26 ва Мисрнинг хазиналаридан кўра Масиҳнинг ҳақоратини буюкроқ бойлик, деб ҳисоблади, чунки у мукофотга қарар эди. |