1 line
855 B
Plaintext
1 line
855 B
Plaintext
\v 1 Шунинг учун, эй, самовий даъватга дахлдор бўлган муқаддас биродарларим, эътирофимизнинг Элчиси ва Олий руҳонийси бўлган Исо Масиҳни англаб олинглар! \v 2 Мусо Худонинг уйида ҳамма нарсага содиқ бўлгани каби, Исо ҳам Уни тайин Этганга содиқ эди. \v 3 Чунки уйнинг қурувчиси ўзининг қурган уйидан кўра кўпроқ ҳурматга сазовор бўлганидек, Исо ҳам Мусодан кўра кўпроқ шуҳратга муносибдир. \v 4 Чунки ҳар бир уй бирор киши томонидан қурилади; ҳаммасини қурган эса – Худодир. |