uz_exo_text_reg/37/25.txt

1 line
552 B
Plaintext

\v 25 Акас дарахтидан тутатқи қурбонгоҳи ясади. Қурбонгоҳ тўртбурчак бўлиб, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак эди. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилди. \v 26 Қурбонгоҳнинг устини, ён-атрофини, шохларини соф олтин билан қоплади, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясади.